Бугун Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида давом этаётган футбол бўйича «Қирол Кубоги» мусобақасида 2-тур учрашувлари ўтказилди. Илк учрашувда Жанубий Кореяга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган Шуҳрат Мақсудов шогирдлари бугун мезбонларни 5:2 ҳисобида таслим этишди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ғалаба-ку яхши, лекин бу сафар ҳам футболчимизнинг қизил карточка олгани кишини ўйлантиряпти. Олимпиячиларимиз ўзларини қўлга ола билишмаяптими ёки бунинг бошқа сабаби борми? Биринчи ўйинда икки футболчимиз «ҳунар» кўрсатганди. Учрашувда заҳирадан майдонга тушган Фомин ҳам қизил карточка олди. Бу кетишда четлатишлар сабаб, Рио Олимпиадасига чиқа олмаймиз шекилли.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Гондурасдан 2:0 ҳисобида устун келган Жанубий Корея терма жамоаси деярли турнир ғолибига айланди. Энди 7 февраль куни Ўзбекистон – Гондурас, Жанубий Корея – Таиланд терма жамоалари ўзаро муносабатларига ойдинлик киритиб олишади.
«Қирол Кубоги» (King's Cup). 4 февраль. Бангкок.
Ўзбекистон (U-23) – Таиланд МТЖ 5:2
Голлар: Покклав Аннан 8, - 0:1. Собирхўжаев 13, - 1:1.Искандеров 43, - 2:1. Покклав Аннан 72, - 2:2. Фомин 76, - 3:2. Махсталиев 81, - 4:2. Сергеев 90, - 5:2.
Ўзбекистон (U-23): Абдумавлон Абдужалилов, Муҳсин Убайдуллаев, Хуршид Мухторов (Максимилиан Фомин, 55), Сардор Раҳмонов, Диёр Туропов, Сардор Собирхўжаев (Жавоҳир Расулов,75), Абдуллоҳ Олимов, Жаҳонгир Абдумўминов, Жамшид Искандеров (Мурод Бобожонов, 90+2), Аббос Махсталиев, Игорь Сергеев.
Четлатиш: Максимилиан Фомин 90+4
Изоҳ (0)