Beeline алоқа ёмонлигидан шикоят қилган абонентига 5 долларлик чегирма тақдим этди. Бу ҳақда абонентнинг ўзи Facebook’даги «Potrebitel.uz» гуруҳида маълум қилган.
«Beeline’да алоқа ёмонлигидан шикоят қилиб қолдирган аризамга бугун жавоб келди», − деган абонент компаниядан келган SMS хабарлар скриншотини келтирган:
Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган Beeline қўшимча хабарда ҳозирда компания томонидан бутун уяли алоқани модернизация қилиш ишлари олиб борилаётганини, энг янги жиҳоз ва дастурлар сотиб олинаётганини маълум қилган.
Изоҳ (0)