Жанубий Кореянинг Samsung компанияси Ҳиндистон смартфонлар бозорида биринчи марта маҳаллий Micromax компаниясидан ортда қолди, дея хабар бермоқда «Mail.ru». 2014 йилнинг тўртинчи чорагида Micromax ўтган чоракдагидан 600 мингтага кўпроқ смартфон сотиб, бозорнинг биринчи рақамли иштирокчисига айланди.
Canalys таҳлил агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, ўтган йилнинг сўнгги чорагида Micromax 4,6 миллионта, Samsung эса 4,4 миллионта смартфон сотишга муваффақ бўлган.
Micromax’нинг муваффақиятига унинг тўғри нарх сиёсати сабаб бўлди. Бунда компания маҳаллий аҳолининг нисбатан паст даромадларини ҳисобга олади.
Изоҳ (0)