Март ойида Барселонада бўлиб ўтадиган Mobile World Congress кўргазмасида Исроилнинг CALLUP компанияси янги Wi-Fi Calling операторлик технологиясини тақдим этади, деб ёзади «Mail.ru». У хоналарда уяли алоқа сигналини яхшилашнинг тез ва арзон усулидир.
Ушбу технология Skype’даги каби IP-телефония ёрдамида суҳбатлашишни назарда тутади. Бироқ бунда Skype сервери ўрнига ўз уяли операторингиз коммутаторига уланасиз.
CALLUP Wi-Fi Calling ўзингиз сезмаган ҳолда алоқа оддий уяли тармоқдан уйингиздаги Wi-Fi’га ўтишини таъминлайди, бунда смартфонга махсус дастур ўрнатишга ҳожат йўқ.
Изоҳ (0)