Хитойнинг Coolpad компанияси дунёдаги энг ингичка смартфон Ivvi K1 Mini’ни тақдим этди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net». Бунгача 4,8 миллиметрлик Vivo X5 Max энг ингичка смартфон ҳисобланган бўлса, Coolpad 4,7 мм қалинлик билан уни ортда қолдирди.
Ivvi K1 Mini 4,7 дюймли дисплей, тўрт ядроли Snapdragon 410 процессори, 1 Гб тезкор ва 8 Гб ички хотира билан жиҳозланди.
Бундан ташқари, у 8 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камера, 1800 мА/с сиғимли аккумулятор батареясига эга бўлди.
Ivvi K1 Mini Хитойда тахминан 200 доллардан сотилмоқда.
Изоҳ (0)