Баъзан уйимизга ўрнатилган Wi-Fi роутер сигнали барча хоналарга ҳам етиб бормайди. Муаммони бартараф этиш учун бошқа роутер сотиб олиш шарт эмас. «Хитрости жизни» нашри буни ўз қўлларингиз билан ҳал этиш усулини тушунтириб берди.
Wi-Fi сигналини кучайтириш учун сизга қайчи, тунука банка (масалан, кола банкаси) ва пластилин керак бўлади. Энди қуйидаги кўрсатмаларга риоя қилинг:
1. Банкани сувда ювинг.
2. Қопқоғини олиб ташланг
3. Банканинг тубини кесиб олинг.
4. Тепа қисмини ҳам кесишни бошланг, бироқ унинг кичикроқ қисмини кесмасдан қолдиринг.
5. Кесилмай қолган металлнинг қарама-қарши томонини кундалангига қирқинг.
6. Ушбу конструкцияни пластилин ёрдамида роутерга маҳкамланг.
Ҳосил бўлган сигнал қайтаргични сизга сигнал зарур бўлган томонга йўналтиришингиз мумкин.
Изоҳ (0)