Қозоғистоннинг Остона шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда. Соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат бўлган мусобақада Ўзбекистоннинг икки вакили ҳам иштирок этяпти, деб хабар беради «Olamsport.com».
Санжар Файзиев чорак финал чиптаси учун кечган учрашувда украиналик теннисчи Максим Ратнюкни 6:2, 6:1 ҳисобида таслим этди. Энди у чорак финал баҳсида беларуслик Иля Ивашка билан ҳисоб-китоб қилади.
Остона турнирида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шониғмат Шофайзиев эса турнирнинг тўртинчи ракеткаси россиялик Денис Мацукевичга 3:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Изоҳ (0)