• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Миржалол Қосимов: Олдимизга қўйилган вазифани бажара олмаганимиз учун мухлислардан узр сўрайман

    Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё кубоги−2015’даги иштироки ва келгуси режаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда ЎФФ Терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов ва Миллий терма жамоамиз бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди, деб хабар бермоқда «Stadion.uz».

    Фото: AFC

    Фото: AFC

    Асқар Толибжонов:

    — Бошланаётган футбол мавсуми билан табриклайман. Ҳали клубларимиз мавсумга киришмасдан олдин терма жамоамиз йирик мусобақада иштирок этиб қайтишди. Терма жамоанинг иштироки борасидаги фикрлар билан мураббийимиз ўз фикрларини билдиради. Бошқа терма жамоаларимиз ҳақида тўхталадиган бўлсам, февраль ойида Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Таиланддаги Қирол кубогида иштирок этади, ёшлар терма жамоамиз ҳозирда Туркияда бир қанча ўртоқлик ўйинларида иштирок этмоқда.

    Шунингдек, МТЖнинг Осиё кубогидаги ўйинлари мураббийлар штаби томонидан таҳлил қилинмоқда. Осиё кубогидаги тажриба кейинги мусобақаларда асқотади деб ўйлайман. Терма жамоамиз ЖЧ-2018 саралаш босқичини бошлайди. Ҳозирда тайёргарлик режасини ишлаб чиқилмоқда. Қуръа ташланиб, рақиблар аниқ бўлгандан кейин режага сўнгги ўзгаришлар киритилиб, янада аниқлик киритилиб, кенг оммага маълум қилинади.

    Миржалол Қосимов:

    — Яхши ниятлар билан Австралияга йўл олдик. Совринли ўринларни эгаллашни ният қилгандик. Тўғри, Хитойга қарши ўйинимиз қониқарсиз бўлди. Ўйиндан ўйинга кучайиб бордик. Чорак финалда қитъамизнинг энг кучли жамоаси билан тўқнаш келиб, бу жамоани мағлуб этишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Ўйин томонлама бу жамоага ютқазмадик. Йигитлар майдонга ёниб тушди. Юртимиз шаънини ҳимоя қилдик. Натижадан қониқмадим. Мухлисларни ранжитдик. Ўзим номидан, қониқарсиз натижа учун футболчилар номидан мухлислар ва журналистлардан узр сўрайман.

    Ушбу йилдан ЖЧ-2018 саралаш ўйинларини бошлаймиз. Қуръадан кейин режалар аниқ бўлади. Март ойида иккита ўртоқлик ўйинини ўтказамиз: 27 март куни Жанубий Корея, 31 мартда эса Япония билан.

    — Терма жамоага номзод футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги бўйича клублар футболчиларнинг ҳолатини назорат қилиб, уларга керакли юкламаларни бериб бориш бўйича назорат ишлари олиб борилмоқдами?

    А.Толибжонов: — Фикрингизга қўшиламан, футболчининг жисмоний тайёргарлиги ҳозирги кунда биринчи планга чиқмоқда. Бу борада терма жамоага номзод футболчиларнинг клубларига керакли топшириқлар берилган. Жойларда бу режа бажарилмоқда. Бу режа барча жойда 100 фоиз бажарилмоқда деб айта олмайман, аммо буни назорат қилиб турибмиз. Бундан ташқари, мураббийлар штаби ҳам клубларнинг ўйинларини кузатиб бориш орқали терма жамоага номзод футболчиларнинг ҳолатини кузатиб боришади.

    Миржалол Қосимов:

    — Ҳозирда терма жамоа қанча иқтидорли ва техникаси юқори бўлмасин, жисмоний ҳолати юқори бўлмасин, у майдонда ўзини кўрсата олмайди. Табиийки, барча футболчилар аввало ўз жамоаларида тайёргарликка эга бўлишади. Масалан, ҳисоб-китобларга кўра, футболчиларимиз Осиё кубогининг гуруҳ босқичида ҳар бир футболчи гуруҳ босқичида 10 километрдан ортиқ масофани босиб ўтишди. Корея билан ўйинда 13-14 километрдан югуришди. Бу жуда яхши кўрсаткич. Афсуски, Олий лигада ўйинларида бўлади, унда футболчи бор-йўғи 5-6 километр югуриш — бу жуда паст кўрсаткич. Рақамлар шуни кўрсатдики, биз ўйиндан ўйинга кучайиб бордик.

    Жанубий Корея билан сўнгги 3та муҳим ўйинларда рақибни юта олмаяпмиз. Бунинг сабаби нимада? Ўйинни таҳлил қиладиган бўлсак, аввалги ўйинларга қараганда, бу галги чорак финалда яхши ўйнадик. Биз нечта гол ўтказиб юбориш эмас, фақат ғалаба учун ўйнагандик. Эътибор берган бўлсангиз, биз билан ўйинда кореяликларнинг кўпгина ўйинчилари томири тортишиб қолди. Муҳими ёш фтуболчиларимиз — Рашидов, Муҳаммадиев, Сергеев муҳим ўйинларда ўзларини йўқотиб қўйишмади. Кучли жамоа билан ўйинда шунча имконият яратганимизни ўзи катта гап.

    — Жанубий Кореяга қарши ўйинда Сервер Жепаровнинг майдонга тушмагани хато бўлди деб ҳисоблайсизми?

    − Йўқ. Танганинг орқа томони бор, Жепаров Корея футболини яхши билгани билан, корейслар ҳам Serverни яхши билишарди. Биласизми, футболда таҳлил қилишдан осон нарса йўқ. Масалан, Саудия билан ўйинда Шодиев тушиб гол урмаганида, нима учун Шодиев, Сергеев эмас, деган гап бўларди.

    — Асқар ака, сўнгги пайтларда биз учун тажриба тўплаш вазифасини ўтайдиган мусобақалар кўпайиб кетмаяптими? Ҳукумат томонидан берилган эътибор, натижа кўрсатиш учун етарли эмасми?

    Толибжонов: — Федерация раҳбарияти ҳар қандай терма жамоа билан ўртоқлик ўйинини ўтказиш учун шароит яратиб берган. Бунга рухсат бор. Ўтган йили бир нечта ўртоқлик ўйинлари учун рақиб танлаганимизда Осиё кубогидаги рақибларимизни инобатга олгандик. Бир нечта Европа жамоаларига мурожаат қилганимизда, улар Тошкентга келишга рози бўлишмади ёки жуда катта маблағ талаб қилишди. Ёки муддат борасида келиша олмаган жойларимиз бўлди.

    Тўғри айтасиз, ЖЧ, Олимпиадага бир қадам қолганда қоқилдик. Ҳеч кимга, ҳакамлар, иқлим, майдонларни баҳона қилмоқчи эмасман. Мен шахсан терма жамоалар маркази раҳбари сифатида терма жамоамизнинг Осиё кубогидаги ўйинидан қониқдим. Келажакда ўйинларига умид қилишимиз мумкин бўлган футболчилар бор. Таркибда ўзгаришлар бўлади.

    — Қосимовнинг ёнига кучли мутахассисни олиб келиш ёки мураббийнинг ўзини Европага малака оширишга юбориш масаласини кўрилмаяптими?

    — Миржалолни ёнида юрган мутахассислар катта футболдан чиққан мутахассислар ҳисобланади. ЎФФ президенти билан учрашувда нафақат миллий терма жамоа, балки бошқа терма жамоаларга хорижлик тажрибали мутахассисларни жалб қилиш масаласи қўйилди. Фақат ўша маслаҳатчи мураббийни Қосимовнинг ўзи танлайди. Агар керак бўлса, терма жамоа бош мураббийи малакасини ошириш масаласини ҳал қилиш мумкин.

    — Сўнгги пайтларда ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаларимизнинг ЖЧда иштирок этаётгани ўзбек футболида ютуғи. Ёшлар ва ўсмирларимиз ЖЧда иштирок этганидан кейин қайсидир футболчига Европанинг қайсидир жамоаси қизиқиш билдиргани ҳақида миш-миш чиқади, аммо у амалга ошмайди. Масалан, Ж. Кореянинг бизга қарши ўйнаган 11 нафар футболчисидан 10 нафари легионерлар эди. Бизнинг футболчилар нима учун Россиядан уёғига ўта олмаяпи?

    — Аввало ўсмирлар ва ёшларимизнинг яхши натижалар қайд этаётгани бу — ҳукуматимизнинг эътибори меваси. Биз ўйнаган пайтда терма жамоа ўйинларига йиғинсиз борардик. Ҳозир эса ўсмирлар, ёшларимиз ойлаб, ҳафталаб йиғин ўтказишади. Бунинг оқибатида натижалар яхши бўлмоқда.

    Мен ҳамиша футболчиларимизнинг хориж чемпионатларида ўйнаш тарафдори бўлиб келганман. Шунда футболчиларимиз ўсишади. Ҳозирги кунда футболчиларимизга нисбатан хорижда қизиқиш паст экан, демак, миллий чемпионатимизни кучайтиришимиз керак. Футболчилар аввало ўз клубларида пишиб етилади. Шунингдек, миллий чемпионатга келаётган легионерлар кучли бўлиши керак, маҳаллий футболчиларга уларга қараб ўсиши керак.

    — Биз 1989 ва 1993 йилдаги футболчиларни йўқотиб бўлдик. Бунинг сабабларидан бири футболчи кўп вақтини терма жамоадаги йиғинларда ўтказади ва клуб мураббийи унга асосий таркибда ўйин бермай қўяди. Қачон бундай йўқотишга чек қўйилади. Бунинг учун қачон тизим ишлаб чиқилади?

    — Ўринли савол. Терма жамоаларга шароит яратиш мақсадида ҳақиқатан ҳам футболчилар ўз клубидан кўра кўпроқ ёшлар терма жамоаларида бўлиб қолишмоқда. Натижада улар ўз клубларида ўринларни йўқотиб қўйишмоқда. Аммо бундай футболчиларнинг ўзларининг ҳам айблари бор. Улар баъзида юлдузлик касалига чалиниб қолишади. 2015 йил тақвими, терма жамоалар мураббийлари ва ЎФФ бош директори Магометов биргаликда тузиб чиқилади. Барча жиҳатлар инобатга олинади.

    — Ўйинчилар Олий лигага қайтганидан кейин яна паст савиядаги ўйинлар иштирок этиш орқали ўз маҳоратини йўқотиб қўяди. Демак, терма жамоадаги уларнинг формасини қайтадан тиклашингизга тўғри келади. Бундан хавотир олмаяпсизми?

    — Ҳозир бўлаётган фикрлардан кейин битта нарсани ўйлаб қолдим. Балки клубларда ҳар битта ўйинда ёшларнинг таркибда ўйнашини мажбурий қилиб қўйиш керакдир?

    — Осиё кубогига қуръа бундан бир аввал ташланганди. Ўшандаёқ жамоамиз чорак финалда Жанубий Корея билан ўйнаши аниқ эди. Демак, бир йил давомида барча эътибор, режа ва стратегия чорак финалда Кореяга қарши бўладиган ҳаёт-мамот жангига қаратилган эди. Осиё кубогида эса сиз дастлаб 2та ўйинда бошқа таркиб, кейинги ўйинларда бошқа таркибни танлаганингиз, сиз танлаган режанинг хомлигини блдирадими?

    — Ҳамиша, олдиндан қилинган режа бўйича барча нарса бўлавермайди. Баъзан унга йўл-йўлака ўзгартиришга тўғри келади. Корея билан ўйин давомида Одилнинг жароҳат олиши режамизга ўзгартириш киритди. Одил ўйнаётганда режа бошқачароқ бўлиши керак.

    — ЎФФ раҳбарияти ўртоқлик ўйинлари учун пулни аямаслигини таъкидлаяпмиз. Қанча пул кетса ҳам Тошкентда кучли терма жамоа билан ҳеч бўлмаса битта ўртоқлик ўйинини ташкил этишнинг иложи борми? Масалан, яхши маркетинг юритилса, ўйинга сотиладиган чипталар орқали ўша харажатни оқлаш мумкин...

    А.Толибжонов: — Баъзида терма жамоалар ҳаддан ташқари кўп пул сўрашади, масалан, 5−7 миллион доллар маблағ сўралган пайтлар ҳам бўлган. Бу реал сумма эмас, ҳаддан ташқари кўп. Шунга қарамай, агар вазият тақозо қилса, биз Тошкентда шундай ўйин ташкил қиламиз. Январь ойида 37 та давлатга ўртоқлик ўйинларини ўтказиш бўйича мурожаат қилганмиз. Бундан ташқари, шундоқ ҳам 2015 йил давомида Тошкентда 4 та расмий ўйин ўтказамиз.

    М.Қосимов: — Япония терма жамоаси бош мураббийининг шахсан ўзи Ўзбекистон билан ўйнашни истади. Ўзи март ойидаги ФИФА кунларида Тошкент ўйин ташкил этишни истагандим. Барча томонини инобатга олиб, Япония вариантини танладик. Бундан ташқари, биз ўзимиз Жанубий Кореяга ўйин ўтказиш таклифини билдирдик. Корея 27 март санасига бошқа жамоа билан ўйини борлигига қарамай, ўзининг режалари ўзгартириб, рақибга рад жавобини бериб, бизнинг таклифимизни қабул қилди.

    29.01.2015, 14:12   Изоҳ (0)   6874
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аҳмедов ва Денисов Осиё Кубоги — 2015’нинг энг қиммат футболчилари ўнталигига кирди

    28.01.2015, 12:59

    Украина Россияни ЖЧ — 2018’дан маҳрум этишни расман сўрайди

    27.01.2015, 23:34

    Тошкент вилоятида эркин кураш бўйича халқаро турнир бўлиб ўтди

    27.01.2015, 23:06

    Миржалол Қосимов: «Мираброр Усмонов терма жамоанинг Осиё кубогидаги иштирокини қониқарли деб топди»

    27.01.2015, 10:53

    Ўзбекистондаги ихтисослашган спорт интернатларида паралимпия мусобақалари ўтказилади

    26.01.2015, 13:18

    Қрим клублари футбол бўйича Россия чемпионатидан четлатилди

    24.01.2015, 11:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.