Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду иккита ўйинга дисквалификация қилинди, деб хабар беради «Uff.uz».
Эслатиб ўтамиз, мадридликлар ҳужумчиси Испания чемпионати доирасида «Кордоба»га қарши кечган учрашувнинг (2:1) 82-дақиқасида рақиб футболчисига зарба берган, аммо ўйин тугаши билан рақибдан кечирим сўраган эди.
Бу қўполлиги боис ҳужумчи иккита ўйинга майдондан четлатилди. Шу тариқа ҳужумчи «Реал Сосьедад» ва «Севилья»га қарши кечадиган учрашувларни ўтказиб юборади, аммо «Атлетико»га қарши майдонга тушиш имкониятига эга бўлади.
Изоҳ (0)