Тошкентдаги Ўзбек-япон маркази болалар ўртасида расмлар танлови бошланганини маълум қилди, деб ёзади «Anons.uz».
Марказ маълумотларига кўра, танловда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар иштирок этиши мумкин. Ёши бўйича иштирокчилар 3 гуруҳга бўлинади: 6—8, 9—11 ва 12—14 ёшлилар. Ғолибни аниқлаш ҳайъат аъзолари томонидан овоз бериш йўли орқали амалга оширилади.
Фахрий ёрлиқ ва мукофотлар топширилгандан сўнг, барча иштирокчилар япон миллий ўйинларида иштирок этиши мумкин. Бундан ташқари, ғолибларнинг ишлари Ўзбек-япон маркази залида 5 февралдан 20 февралгача намойиш этилади.
Танлов ишлари 2015 йил 30 январга қадар қабул қилинади. Натижалар эса 4 февралда маълум қилинади.
Изоҳ (0)