2015 йил 20 январь куни Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг мажлислар залида Ўзбекистон халқ артисти, бастакор ва дирижёр Рейнгольд Морицевич Глиэр таваллудининг 140 йиллиги муносабати билан адабий-мусиқий кеча ва «Ижод» ўқув залида китоб-расмли кўргазма бўлиб ўтди. Бу ҳақда кутубхона матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Р.М.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи, Шайхонтоҳур туман ўқув-даволаш коллежи ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда шу туман «Янги шаҳар» маҳалласи фуқаролари иштирок этди.
Миллий кутубхона бош муҳаррири Шукур Қурбон йиғилганларга Р.М.Глиэрнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида қисқача маълумот берди.
Шу куни «Ижод» ўқув залида Р.М.Глиэр ҳайти ва ижодига бағишланган китоб-расмли кўргазма бўлиб ўтди. Мазкур кўргазмада фойдаланувчилар эътиборига Р.М.Глиэр тўғрисида замондошлари томонидан ёзилган хотиралар ва у яратган асарлар ноталари намойиш этилмоқда.
Изоҳ (0)