КХДР ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ ва Германиядан Берлин кинофестивалида «халқ республикаси олий раҳбарияти қадр-қимматини ерга урувчи» шов-шувли «Интервью» фильмини намойиш этмасликни талаб қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Дипломат сўзларига кўра, айни пайтда АҚШ «КХДРни бўғиб қўйиш учун» сиёсий, ҳарбий ва иқтисодий босим ўтказишнинг барча воситаларидан, жумладан санкциялардан фойдаланмоқда. «Буни Пхеньян суверен давлатга нисбатан очиқдан-очиқ терроризм ва уруш акти деб ҳисоблайди», — дея таъкидлади ТИВ вакили.
У КХДР халқи ва армияси «АҚШни ҳамда мамлакат олий раҳбариятини ҳақорат қилишга журъат этган бошқа ғаним кучларни шафқатсиз жазолаш учун қатъиятга тўла» эканлигини айтди.
Изоҳ (0)