АҚШда 21 ёшли талаба қиз ухлаб ётган вақтида томоғига сақич тиқилиб қолиши натижасида вафот этди, деб хабар беради «Газета.ru».
21 ёшли Шэнис Кларк Пенсильваниядаги Калифорния Университети талабалар турар жойида ўз хонасида жонсиз ҳолатда топилган.
Тиббиёт ходимлари дастлабки ҳисоботларига биноан, уйқу пайтида сақичнинг ўпкага тушиши қизнинг ўлимига олиб келган.
Кларк коллежнинг баскетбол жамоасида ўйнаган.
Изоҳ (0)