Индонезия президенти Жоко Видодо олий жазога маҳкум этилган наркокурьерларни афв этишдан бош тортди, дея хабар бермоқда ТАСС. Маҳкумлар орасида бошқа давлатлар фуқаролари ҳам бор.
Унинг сўзларига кўра, баъзи мамлакатлар етакчилари ҳукмни юмшатиш борасида у билан суҳбатлашган. Бироқ давлат раҳбари «қатлни кутаётган 60 маҳбус, жумладан чет элликлар учун ҳукмни бекор қилмоқчи эмас».
Президент фикрича, сўнгги йилларда Индонезияда наркотиклар тарқалиши туфайли фавқулодда вазиятлар юзага келган. Айни пайтда, унинг айтишича, мамлакатда 4,5 миллионга яқин гиёҳванд кишилар бор, ҳар куни наркотиклар истеъмол қилишдан 50 киши вафот этади.
Изоҳ (0)