Индонезия ҳукумати AirAsia авиакомпанияси самолётининг Яван денгизида ҳалокатга учрагани ҳақидаги экспертлар дастлабки ҳисоботини маълум қилишдан бош тортмоқчи. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Ушбу терговлар Фуқаролар авиацияси халқаро ташкилотида таҳлил этилади. Ташкилот талабларига кўра, маъруза ҳалокатдан сўнг 30 кун ичида унинг ихтиёрига берилиши керак.
Нашрнинг эслатишича, самолёт 28 декабрь куни Индонезия қирғоқларига қулаган. Бортда 162 киши бўлган.
Изоҳ (0)