Тадқиқотчилар оғмахон (хомяк)нинг лунжи қанча нарсани сиғдира олишини текшириб кўрмоқчи бўлиб тажриба ўтказди ва унинг видеосини интернетга жойлади, дея хабар бермоқда «Российская газета». 14 январь куни эълон қилинган ушбу ролик шу пайтгача деярли 2 миллион марта томоша қилинди.
BBC тадқиқотчилари оғмахон сақланадиган мураккаб йўлакчалардан иборат қафасга ёнғоқ, мева ва сабзавотлар солинган ликопни қўйди. Жонивор шаффоф қувур орқали қафас тубига тушиб, ликопни кўради ва ўз лунжига озиқ-овқат захирасини жойлай бошлайди.
Шундан сўнг рентген текшируви ўтказилганида, оғмахоннинг лунжи жуда узунлиги, агар у озуқага тўлдирилса, у жониворнинг орқа оёқларигача етиши маълум бўлди.
Изоҳ (0)