АҚШ президенти Барак Обама ва Франция етакчиси Франсуа Олланд 20 январь, сешанба куни телефон орқали суҳбатлашиб, қатор масалаларни, жумладан Украина шарқидаги тангликни муҳокама қилди. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
«Улар Украина шарқидаги вазиятни ва Минск келишувларининг етарлича бажарилмагани юзасидан Россияга қарши киритилган санкцияларни сақлаб қолишни муҳокама қилди. Шунингдек уларнинг Украина ҳукуматига қўшимча молиявий кўмак тақдим этишнинг муҳимлиги бўйича фикрлари бир ердан чиқди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)