Ўзбекистон бозорида Хитойнинг Meizu компанияси смартфонлари сотила бошлади, дея хабар бермоқда «Mobinfo.uz».
Ушбу Хитой бренди дунёда сифатли ва арзон мобил қурилмалар ишлаб чиқарувчиси сифатида таниқлидир. Фирманинг баъзи моделлари Apple смартфонлари кўчирмалари ҳисобланади.
Ўтган дам олиш кунлари пойтахт бозорларида Meizu MX4, Meizu MX3, Meizu MX2 смартфонлари ҳамда Meizu MiPad планшет компьютерини учратиш мумкин эди. Сотувчилар сўзларига кўра, харидорлар ушбу янги маҳсулотлар билан қаттиқ қизиқиб, текшириб кўрмоқда ва баҳосини суриштирмоқда.
Изоҳ (0)