Facebook корпорацияси ижтимоий тармоқда ёлғон хабарлар тарқалишини максимал даражада қийинлаштиришга қаратилган махсус кампанияни бошлади, дея хабар бермоқда «РИА Новости». 20 январь куни у фойдаланувчилардан ғайриқонуний ахборот ҳақида хабар беришни сўради.
Энди барча фойдаланувчилар ёлғон ёки сохта бўлиб кўринган хабарлар ёнига байроқча белгисини қўйиш имкониятига эга бўлди. Корпорациядагилар фикрича, бу бундай сохта хабарларнинг тарқалишига тўсқинлик қилади.
Кўп сонли фойдаланувчилар томонидан ёлғон деб эътироф этилган хабарнинг янгиликлар тасмасида тарқалиши чекланади.
Изоҳ (0)