Швециянинг мобил қурилмалар учун ғилоф ишлаб чиқарувчи машҳур Krussel компанияси 2014 йил якунлари бўйича энг кўп сотилган смартфонлар анъанавий рейтингини эълон қилди, деб ёзади «Mobinfo.uz». Рейтинг компанияга турли моделлар учун аксессуарларга берилган буюртмалар сонига қараб тузилади.
Ўтган йилнинг сентябридагина чиқарилган бўлса-да, 2014 йилда энг кўп Apple iPhone 6 смартфони учун ғилоф буюртирилган. Иккинчи ўринда эса Sony Xperia Z2 модели турибди. Ўтган йилнинг энг оммабоп смартфонлари учлигини Sony Xperia Z1 Compact якунлади.
Юқори ўнталикда кейинги ўринларни Samsung Galaxy S5, Sony Xperia Z3 Compact, Xperia Z3, Sony Xperia М2, Apple iPhone 6 Plus, iPhone 5 ва Microsoft Lumia 630 эгаллади.
Изоҳ (0)