АҚШ президенти Барак Обама ҳозирча май ойида Москвага Ғалаба кунини нишонлаш учун келишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Теффт журналистларга маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
«Бу борада ҳеч нарса эшитганим йўқ. Билишимча, ҳеч қандай режалар йўқ», — деди у.
Эҳтимолий ташриф учун қандайдир техник тайёргарликлар олиб борилаётгани ёки олиб борилмаётгани ҳақидаги саволга жавобан, дипломат таъкидлади: «Билишимча, бу борада ҳеч қандай режалар йўқ».
Изоҳ (0)