Осиё Кубоги — 2015 чорак финалида ўзаро баҳс олиб борадиган Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги учрашувда жамоалар қандай либосларда майдонга тушиши тасдиқланди, деб хабар беради «Stadion.uz».
Унга кўра, ушбу учрашувда расман мезбон саналган Жанубий Корея қизил рангли лисобда майдонда ҳаракат қилади. Ўзбекистон терма жамоаси эса асосий ранг ҳисобланган оқ либосларда майдонга тушади.
Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги Осиё Кубоги чорак финал ўйини 22 январь куни Мельбурндаги Rectangular стадионида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 12:30 да бошланади.
Изоҳ (0)