28 январь куни АҚШнинг Филадельфия штатида бўлиб ўтадиган ким ошди савдосига ўлчами 229х143 сантиметрга тенг XIX асрда яратилган ўзбек сўзанаси Freeman’s аукцион уйи томонидан қўйилди, деб хабар бермоқда «Telegraf.uz».
Унинг асосини оч рангдаги мато ташкил қилиб, қизил рангдаги нозик гулли нақш билан тикилган. Ушбу лотнинг тахминий баҳоси 2−3 минг АҚШ долларига тенг. Бундан ташқари, ўлчами 280х244 сантиметрга тенг ХХ аср сўзанаси ҳам тақдим қилинган. Ундаги геометрия нақши қизғиш, сариқ ва тўқ яшил ипларда тикилган йирик медалонлардан иборат. Мазкур сўзананинг баҳоланган нархи 1−2 минг АҚШ долларини ташкил қилади.
Шу билан бирга, савдога XIX-ХХ асрларда тикилган бир нечта ўзбек либослари ҳам қўйилган. Улар экспертлар томонидан 1−1,5 минг АҚШ долларига баҳоланди.
Ким ошди савдосининг бошқа лотлари орасидан бронза ҳайкалчалари, терракот идишлар, заргарлик буюмлари, мебель жой олган бўлиб, уларнинг умумий сони 400 тадан ошади.
Изоҳ (0)