2015 йил 1 январдан Россия билан визасиз режим ўрнатилган давлатлар фуқаролари Россия Федерациясига келганида патент асосида юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга ишлаш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда UzDaily хабар бермоқда.
Россия ҳудудига келган вақтидан бошлаб 30 кун ичида хорижий фуқаро патент олиш учун мурожаат қилади. Бунинг учун у ариза ва бошқа қатор зарур ҳужжатлар (шахсни тасдиқловчи ҳужжат, миграция картаси, тиббий полис, юқумли касалликлари йўқлиги тўғрисида ҳужжат, рус тилини билиши ҳақида сертификат ва миграция ҳисобига туришни тасдиқловчи ҳужжат)ни тақдим этиши зарур.
Федерал миграция хизмати ҳисобга туриш бўйича текширув ўтказиб, хорижий фуқаронинг бармоқ изини олади ва суратга туширади.
Патентни қўлга киритигач, хорижий фуқаро юридик ёки жисмоний шахс кўринишидаги иш берувчини қидириши мумкин.
Ушбу Федерал қонунга кўра, ишлаш ҳуқуқи фақат ўз миграция картасида ўзининг кириш мақсади сифатида «ишлаш»ни кўрсатган хорижий фуқароларга берилади.
Изоҳ (0)