Хитой полицияси Шаньдун провинциясидаги махсус операция чоғида 37 нафар чақалоқ ва 3 ёшли қизчани қутқарди, деб ёзади «24.kg».
Янги туғилган чақалоқларнинг кўпчилиги тўйиб овқатланмасликдан азоб чеккан ва ОИВ билан касалланган. Болалар 50—80 минг юань (8—13 минг доллар)дан сотилган. Чақалоқларларни потенциал харидорлар учун катта сумка ва жомадонларда олиб ўтишган. Уларни тез тайёр бўладиган лағмон ва сабзавотлар билан боқишган.
Хитой ҳукумати одам савдоси ёки чақалоқларни сотиб олишда гумон қилинаётган 103 кишини ҳибсга олди. Чақалоқларнинг кўпчилиги маҳаллий талаба қизларнинг никоҳсиз туғилган фарзандлари эканлиги аниқланди.
Изоҳ (0)