Ҳиндистон ҳукумати мамлакат шимолида Ганг дарёсидан 102 та жасад топилгани юзасидан тергов ишларини бошлади, деб хабар беради Interfax.
Associated Press ёзишича, бунда гап жиноят ҳақида бормаяпти. Марҳумлар анъаналарга мувофиқ дарёга «дафн этилган» бўлиши мумкин.
Одатда Гангга марҳумлар кули сочилади, бироқ ҳамманинг ҳам кремация учун имконияти йўқ. Бундан ташқари, урф-одатларга кўра, турмушга чиқмаган қизлар ва роҳибларнинг жасадлари гулханда куйдирилмасдан туриб дарёга оқизилиши мумкин.
Изоҳ (0)