24 январь куни Ҳиндистон пойтахтига АҚШ президенти Барак Обама ташриф буюради, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua». Маҳаллий ҳукумат томонидан олиб борилаётган хавфсизлик чоралари ушбу воқеанинг Ҳиндистон учун нақадар муҳимлигини билдиради.
Обама 26 январь — Республика куни муносабати билан уюштириладиган тантаналарда фахрий меҳмон бўлади.
Америка президенти учун тадбирларга тўла дастур тайёрлаб қўйилган. Тафсилотлар маълум қилинмаётган бўлса-да, у кўплаб шаҳарларга ташриф буюриб, маҳаллий тадбиркорлар, сиёсатчилар ва жамоатчилик вакиллари билан кўришиши режалаштирилган.
Обама келишидан аввал кўчалардан ҳиндуийлар учун муқаддас бўлган сигирлар йўқотилади. Улар учун шаҳар мэрлиги махсус оғилхоналар тайёрламоқда. Шунингдек дайди итлар ва маймунлар ҳам махсус жойга йиғиб келтирилади.
Маҳаллий ОАВлар ёзишича, байрам маросими бўлиб ўтадиган Ражпат шаҳридаги марказий кўча ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари билан қуршалади.
Изоҳ (0)