Ҳиндистон махсус хизматлари АҚШ президенти Барак Обаманинг 25−27 январь кунлари амалга оширадиган ташрифи олдидан йирик шаҳарларда терактлар бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди, деб хабар бермоқда ТАСС.
16-армия корпуси қўмондони генерал-лейтенант Каран Сингхнинг сўзларига кўра, террорчилар энг заиф нуқталар, жумладан мактаблар, савдо марказларига ҳужум уюштирмоқчи. Унинг сўзларига кўра, Покистон бунинг учун энг радикал гуруҳларни йўналтириши мумкин. Бундан ташқари, Ҳиндистон ва Покистон чегарасидаги Пир Панжал вилоятидаги 36 та нуқтада 200 дан ортиқ террорчи Ҳиндистонга ўтишни кутиб тургани маълум қилинган.
Шунингдек, аввалроқ Жамму ва Кашмир штатидаги чегарадан Покистон армияси ёрдамида бир неча террорчилар ўтиб олганини маълум қилган Сингх Ҳиндистон армияси ҳар қандай воқеалар ривожига тайёрлигини таъкидлаган.
Изоҳ (0)