АҚШнинг Шимолий Каролина штатида Гастония шаҳри яқинида мактаб автобуси ағдарилиб кетди, дея хабар бермоқда ТАСС маҳаллий ҳукуматга таяниб. Автобусда 40 дан зиёд ўқувчи бўлган, уларнинг 14 нафари касалхонага ётқизилган.
Мактаб ўқувчиларининг барчаси ва ҳайдовчи қутқарув хизмати ходимлари етиб келгунига қадар транспорт воситасидан чиқиб олишга муваффақ бўлган. Шифокорларнинг айтишича, жабрланганларнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Дастлабки маълумотларга кўра, автоҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)