АҚШ давлат котиби Жон Керри Аҳмадобод шаҳрида 11—13 январь кунлари бўлиб ўтган иқтисодий форумда иштирок этиш мақсадида Ҳиндистонга ташриф буюрганида унинг учун турли меҳмонхоналарда учта хона брон қилиб қўйилган эди. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига таяниб, Times of India газетаси маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
Маълум бўлишича, сўнгги дақиқаларгача ушбу меҳмонхона хўжайинлари сиёсатчи қаерни танлашини билмаган. «Охир-оқибат, Керри бир меҳмонхонада нонушта қилди, бошқасида тушлик еди ва учинчисида ухлади», — деди воқеадан хабардор полиция вакили.
Изоҳ (0)