Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий йиғилишидаги нутқида баъзи мамлакатларда эски совет даврини қўмсаш кузатилаётганини қайд этди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

«Бугунги кунда баъзи мамлакатларда эски совет даврини қўмсаш, ўша замонга қайтиш учун турли уринишлар бўляпти. Айрим хорижий телеканалларда Ленин даврини, Сталин даврини, СССРни улуғлаш кайфиятлари кучайиб боряпти. Бундай қараш, бундай ёндашув бизга асло маъқул эмас. Бизнинг ўз ақлимиз, билим ва тажрибамиз, халқимизнинг хоҳиш-иродаси билан танлаб олган йўлимиз бор. Биз қарамлик ва тутқунликка қайтишга ҳеч қачон рози бўлмаймиз. Ота-боболаримиз айтганидек, кўр ҳассасини бир марта йўқотади.

Мен Конституциямизнинг 22 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда билдирган фикримни яна бир бор таъкидлаб айтмоқчиман – биз эски тузумни тиклашга қаратилган ҳеч қандай иттифоққа ҳеч қачон кирмаймиз, мустабид совет даврига асло қайтмаймиз. Шахсан мен бутун ҳаётимни, бутун умримни халқимизнинг озодлигига, Ватанимиз мустақиллигига бағишладим ва бу йўлдан ҳеч қачон қайтмайман», − деди Ислом Каримов.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистон мадҳияси қабул қилинганига 30 йил тўлди. Давлат рамзи тарихига қисқача назар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи тушиши кутилмоқда
Дунё
Малакали мутахассислар учун 2022 йилдаги энг жозибадор давлатлар рейтинги эълон қилинди