Тошкент вилоятида вилоят саноат салоҳиятини ошириш бўйича 2013—2015 йилларга мўлжалланган дастур доирасида 2,3 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади, дея хабар бермоқда UzDaily.
Дастлаб, ушбу ҳужжатга мувофиқ умумий қиймати 2,2 миллиард долларга тенг 302 та инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган эди. Бироқ инвесторлар, айниқса, хорижий сармоядорлар билан олиб борилган фаол ишлар, улар томонидан тақдим этилган имтиёзлар маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга кучли туртки берди, натижада амалга ошириладиган лойиҳалар сони 356 тага етказилди, уларнинг нархи 2,3 миллиард доллардан ошади.
Тошкент вилоят ҳокимлиги иқтисодиёт бош бошқармаси бўлим бошлиғи Лазиз Аъзамхўжаев сўзларига кўра, 2,3 миллиард доллар миқдоридаги инвестицияларни, жумладан 691,5 миллион тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш орқали 2015 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2012 йилга нисбатан 124,3 фоизга етказиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)