Интерпол Украина собиқ президенти Виктор Януковичга нисбатан халқаро қидирув эълон қилди. Бу ҳақда халқаро полиция ташкилоти Франциянинг Лион шаҳридаги бош қароргоҳидан маълум қилди, деб ёзади ТАСС.
Интерпол тарқатган ҳужжатда айтилишича, Украина собиқ президенти «йирик миқдордаги молиявий маблағларни ўғирлаганлиги ҳамда катта ҳажмда ва ташкиллаштирилган гуруҳ таркибида молиявий маблағлар ўғирлашга бош қўшганлиги учун» «ўз мамлакати сўрови билан» қидирилмоқда.
Украина ички ишлар вазири Арсен Аваков ўзининг Facebook саҳифасида ёзишича, Интерпол халқаро қидирувига Виктор Януковичнинг ўғли Александр, собиқ бош вазир Николай Азаров, собиқ соғлиқни сақлаш вазири Раиса Богатирова ва молия вазири Юрий Колобов ҳам берилган.
Изоҳ (0)