Собиқ ташқи ишлар вазири, «Хорватия демократик ҳамжамияти» мухолифат партияси етакчиси Колинда Грабар-Китарович Хорватия президентлигига сайловларнинг иккинчи турида ғолиб бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Давлат сайлов комиссияси маълумотларига кўра, у овозларнинг 50,47 фоизини тўплади, унинг рақиби ва амалдаги президент Иво Йосипович 49,57 фоиз овоз йиғди.
Йосипович ўз мағлубиятини тан олиб, Грабар-Китровични сайлангани муносабати билан қутлади.
Изоҳ (0)