Таниқли актёр Жеки Чаннинг ўғли − 32 ёшли Жейси Чан Хитойда наркотик моддалар истеъмол қилганликда айбланиб, олти ойлик қамоқ жазосига ва 2000 юань (320 доллар) миқдоридага жаримага маҳкум этилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Фан Цзумин номи билан машҳур бўлган Жейси Чан 2014 йил сентябрь ойида ўз дўсти − 23 ёшли таниқли тайванлик актёр Кэ Чжендун билан биргаликда Пекинда қўлга олинган. Унинг қонида наркотик модда аниқланган, шунингдек Жейсининг уйидан 100 грамм марихуана топилган.
2009 йилда унинг отаси Жеки Чан мамлакатда гиёҳванд моддаларга қарши таълим тарғиботига масъул Хитой наркотикларга қарши кураш миллий қўмитасига раҳбар этиб тайинланган эди. Ўғли ҳибсга олингач, актёр Жейсининг бу қилмиши учун жавобгарликни ўз бўйнига олишини маълум қилган.
Изоҳ (0)