Хитой КХДР етакчиси Ким Чен Инни туғилган куни билан табриклади, дея хабар берди «РИА Новости» Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакилига таяниб.
Вакил сўзларига кўра, ҳукумат Шимолий Кореяга телеграмма жўнатган. У Хитой ва КХДР ўртасида азалдан дўстона алоқалар борлигини айтди.
«Хитой КХДРнинг Ким Чен Ин раҳбарлигида социализм йўлида янги юксакликларга эришишига умид қилади», — дея қўшимча қилди дипломат.
КХДР олий раҳбари бугун 32 ёшга тўлди.
Изоҳ (0)