АҚШнинг машҳур The New York Times газетаси Қирғизистон ва Ўзбекистон номларини чалкаштириб юборди ва ўз саҳифаларида мавжуд бўлмаган мамлакат — Қирзбекистонни тилга олди. Бу ҳақда «UZ24» хабар бермоқда.
Газета хато ўтказиб юборган мақола Қирғизистондаги Путин тоғига чиққан икки қоячига бағишланган эди. Нашрнинг хатоси шу заҳоти муштарийлар эътиборига тушди, улар Твиттерда #Kyrzbekistan ҳештеги билан оммавий акция уюштирди. Уларнинг кўпчилиги ушбу янги мамлакатга бориб дам олиб келишни исташи ҳақида ёзди.
https://twitter.com/MirrorOfMirrors/status/553196601305751552
Кейинроқ газета тузатма ҳақида эълон чиқарди, унда мақолада хатога йўл қўйилгани, мамлакат аслида «Қирзбекистон» эмас, «Қирғизистон» деб аталиши маълум қилинди.
Изоҳ (0)