Буюк Британия Париждаги террорчилик ҳаракатидан сўнг чегаранинг баъзи ҳудудларида хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда. Бу ҳақда «Европейская правда» хабар берди.
Хусусан, портлар ва Франциядан поездлар етиб келадиган темир йўл станциялари кучли қўриқланади.
Эслатиб ўтамиз, 7 январь куни Charlie Hebdo сатирик ҳафтаномасининг Париж шаҳридаги таҳририятига уюштирилган ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлиб, 11 киши жароҳат олган эди.
8 январда эса Франция шарқидаги Вильфранш-сюр-Сон шаҳрида ресторан, Ле Ман шаҳрида эса масжид портлатилди.
Изоҳ (0)