Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин ўзининг 2015 йилги теннис мавсуми яккалик баҳсларидаги илк учрашувини ўтказди. Афсуски, Денис учун «почин» омадсиз чиқди, деб хабар беради «Olamsport.com».
Денис Қатар пойтахти Доха шаҳрида давом этаётган Qatar Exxonmobil Open 2015 мусобақасининг илк босқичидаёқ мағлубиятга учради. Мукофот жамғармаси 1 миллион 221 минг 320 АҚШ долларини ташкил қилувчи ушбу турнирнинг биринчи даврасида Денис дунёнинг еттинчи, турнирнинг эса учинчи ракеткаси чехиялик Томаш Бердихга 1:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берди.
Учрашув бир соат-у 2 дақиқа давом этди. Бердих тўққизта «эйс» зарбасини амалга оширди. Дунё рейтингида 48-ўринни эгаллаб турган Денис эса, аксинча, бирорта ҳам «эйс» зарбани бажара олмади. Икки теннисчининг ўзаро тўқнашувларидаги ҳисоб 0:4 га етди.
Эслатиб ўтамиз, 5 декабрь куни Истомин турнирнинг жуфтликлар мусобақасида россиялик Михаил Южний билан бирга Руминия ва британиялик теннисчилар тандемига ютқазган эди. Биринчи даврада қатнашгани учун Денис Истомин 11 минг 60 долларга эга бўлди.
Изоҳ (0)