Шарқий Хитой қирғоқлари яқинида икки кема тўқнашиб кетиши натижасида, камида саккиз киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Сув тубини қазийдиган машинага тўқнашиб кетган балиқ овлаш кемаси Хитой шимоли-шарқидаги Бохай кўрфазида (Сариқ денгиз) сувга ғарқ бўлган», − деб келтирилади хабарда.
Ляонин ҳудуди қутқарувчиларининг маълумотларига кўра, траулернинг 8 нафар экипаж аъзосидан фақат биригина қутқарилган. Қолган денгизчилар 14 та катер ва вертолёт ёрдамида қидирилмоқда.
Изоҳ (0)