Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўртоқ Пу Эстонияни забт этади» стол ўйини ушбу Болтиқбўйи давлатидаги дўконларда сотила бошлади. Baltija.eu портали ёзишича, ўйин ўрамига Россия президенти Владимир Путин сурати туширилган.

Фото: baltija.eu

Фото: baltija.eu
Gamerton OÜ фирмаси томонидан чиқарилган ўйин 23 евро туради.

Сценарий бўйича, «ўртоқ Пу» деярли бутун Эстонияни эгаллаб олган, фақат Сааремаа орол уезди пойтахти — Курессааре унинг истилосидан омон қолган. Ўйинчилар дастлаб ушбу ҳудудни душмандан ҳимоя қилиши , сўнг бутун мамлакатни озод этиши зарур.

«Говорит Москва» нашри мухбири сўзларига кўра, Эстонияда одатда Путиннинг фамилиясини қисқартириб аташади. У ўйин аннотациясида президент тўғридан-тўғри тилга олинмаганлигини, «Пу фамилияли сирли персонаж Эстонияни забт этмоқчи, келинглар, мамлакатни озод этамиз», — дейилишини қайд қилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Қозоғистон
Қозоғистонда полициячи ўз ҳамкасбини бошидан отиб қўйди
Маҳаллий
UMS 7 млрд сўмлик тендерда 1 тийин арзонроқ нарх таклиф қилган корхона ғолиб бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этди