Мисрда археологлар гуруҳи аввал номаълум бўлган Қадимги Миср маликасининг жасадини топди, деб ёзади «Segodnya.ua».
Мурда бундан 4,5 минг йил олдин ҳукмронлик қилган фиръавн Неферефранинг рафиқасига тегишли бўлиши мумкин.
Топилма Қоҳирадан жануби-ғарбда жойлашган Абу Сирдаги Қадимги Подшолик қабристони ҳудудида аниқланган. Жасад қабристондаги фиръавн дафн комплексидан топилгани туфайли, олимлар унинг фиръавн рафиқаси бўлганини тахмин қилмоқда.
Изоҳ (0)