AirAsia лайнерини қидириш операциясида иштирок этаётган Россия самолёти денгиз юзасида 30 га яқин объектни аниқлади. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бош ҳарбий эксперти Эдуард Чижиковга таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Бундан ташқари, таъкидланишича, яна бир қурбонга тегишли деб тахмин қилинаётган жасад топилган.
Аввалроқ Россия самолёти йўқолган AirAsia лайнерини қидирув зонасида 210 квадрат километр масофадаги ҳудудни кўздан кечириб чиққан эди.
Изоҳ (0)