Малайзиянинг AirAsia авиалайнери ҳалокати қурбонлари оиласидаги ҳар бир аъзога 24 минг доллар миқдорида дастлабки товон пули тўланади, деб ёзади «РИА Новости».
Free Malaysia Today янгиликлар портали хабарига кўра, йўловчиларнинг қариндошлари AirAsia’дан хат олган, унда молиявий компенсация пакети ҳақида батафсил маълумот берилган. Мактубда компания ажратилган маблағлар оилаларга қидирув операцияси давомида «молиявий қийинчиликлар»га қарши курашда ёрдам беришини ва бундай кўмак уларнинг яқинлари вафотини тасдиқламаслигини таъкидлаган.
28 декабрга ўтар кечаси Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга йўл олган Малайзиянинг AirAsia компаниясига тегишли Airbus 320-200 самолёти йўқолиб қолди.
Индонезия транспорт вазирлиги вакили сўзларига кўра, Жакартадаги ҳаво ҳаракати устидан назорат хизматининг лайнер билан алоқаси маҳаллий вақт билан 6:17 (Тошкент вақти билан 4:17) да узилиб қолган.
Самолётда жами 155 йўловчи бўлиб, уларнинг 149 нафари индонезиялик, уч нафари кореялик, бир нафари британиялик ва яна бири малайзияликдир.
Айни пайтда самолёт парчаларини қидириш ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)