Қутқарувчилар Яван денгизида ҳалокатга учраган самолётнинг қора қутилари жойлашган жойни аниқлади, дея хабар бермоқда «Эхо Москвы» Индонезия ҳукумати баёнотига таяниб.
Айни пайтда қидирув операциясининг барча кучлари аэробуснинг дум қисмини топишга йўналтирилган, у аввалроқ лайнернинг 5 та йирик синиқлари топилган жойга яқиндир. Қутқарувчилар фикрича, самолётнинг айнан дум қисмида борт ўзиёзарлари жойлашган. Ҳозирча қидирув ишлари ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қийин кечмоқда.
Аввалроқ AirAsia самолёти қулаган жойдан 30 кишининг жасади топилгани маълум қилинган эди.
28 декабрга ўтар кечаси Индонезиянинг Сурабая шаҳридан Сингапурга йўл олган Малайзиянинг AirAsia компаниясига тегишли Airbus 320-200 самолёти йўқолиб қолди.
Индонезия транспорт вазирлиги вакили сўзларига кўра, Жакартадаги ҳаво ҳаракати устидан назорат хизматининг лайнер билан алоқаси маҳаллий вақт билан 6:17 (Тошкент вақти билан 4:17) да узилиб қолган.
Самолётда жами 155 йўловчи бўлиб, уларнинг 149 нафари индонезиялик, уч нафари кореялик, бир нафари британиялик ва яна бири малайзияликдир.
Изоҳ (0)