Марказий разведка бошқармаси таҳлилчилари дунёдаги энг ёпиқ мамлакат — КХДР учун режим етакчисининг синглиси ва нуфузли партия амалдорининг ўғли ўртасидаги никоҳ қандай оқибатларга олиб келиши бўйича турли тахминларни ўйлай бошлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Аввалроқ Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги аноним манбаларига таяниб, Ким Чен Иннинг синглиси — Ким Ё Чжон Цой Сунга турмушга чиққанини хабар қилган эди. Куёвнинг отаси Корея Меҳнат партиясида бош лавозимлардан бирини эгаллаб турган вице-маршал Цой Рён Хэдир.
Америка разведкаси таҳлилчилари фикрига кўра, янги «юлдузли жуфтлик» КХДРнинг Жанубий Корея билан музокараларда янги даражага чиқишида элчи бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Изоҳ (0)