Францияда хакерлар икки миллионга яқин кишининг банк реквизитларини қўлга киритди, дея хабар бермоқда Le Monde. Киберҳужум натижасида ТF-1 телеканалига обуна тарқатадиган Viapresse компанияси мижозларига тегишли маълумотлар ўғирланди.
Хакерлар хавфсизлик тизимидаги нозикликдан фойдаланиб, фойдаланувчиларнинг ҳисоб қайдлари ва паролларига эга бўлди.
Бироқ телеканал вакиллари ТF-1 базаларига зарар етказилганини рад этмоқда.
Изоҳ (0)