Швециянинг шимолидаги Лулеа шаҳридан 50 километр узоқликда жойлашган қуюқ ва абадий ўрмонларда Скандинавиянинг етакчи архитекторлари бешта ўзига хос дарахт-хоналарни қуришди.
Дарахтлардаги меҳмонхонанинг хоналари бир-биридан фарқ қилади ва, ғоясидан келиб чиқиб, ўз номига эга: Ойнали куб, НУЖ (Номаълум Учар Жисм), Қуш уяси, Кабина, Конус. Ҳар бирида барча - ҳожатхонадан тортиб, ваннахонагача бўлган қулайлик бор, ишонаверинг.
Бу оригинал меҳмонхонада тунаб қолиш, албатта, чўнтакка яхшигина юк бўлади. Масалан, энг арзон хона бир киши учун 150 доллар, энг қиммати эса Ойнали кубда икки киши бўлиб қолиш – бир кечаси 650 доллар.
Яна икки киши учун қўшимча 600 доллар тўласангиз, ов билан шуғулланишингиз, балиқ тутишингиз, қайиқда сузишингиз, от минишингиз мумкин (бу хизматлар фаслларга қараб ўзгариб туради).
Бундай меҳмонхонанинг хоналари болалигида чайла қуриб кўрган кишиларга жуда ва жуда маъқул келишига ҳеч шубҳа йўқ.
Ҳурматли ёшлар! :) Тўй харажатларини камроқ қилинг-да, дам олгани Швецияга боринг! ;)
Изоҳ (0)