• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Австралия нашрларидан бири Ўзбекистон терма жамоасининг тактик схемасини таҳлил қилди

    Австралия футбол сайтларидан бири Australiascout.com Осиё Кубоги олдидан Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида мақола чоп этди. «Olamsport» ушбу тактик превьюнинг таржимасини тақдим этди.

    Фото: olamsport.com

    Фото: olamsport.com

    Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатларида муваффақиятли иштироки билан из қолдирган. Бу сафар ҳам шундай бўлиши мумкин. Бош мураббий Миржалол Қосимов яхши жамоани шакллантира олди. Умуман олганда, Ўзбекистон мусобақада «қора тулпор»дек гап, улардан нима кутишни олдиндан айтиш қийин. Лекин гуруҳдан чиқа олади деса бўлади.

    Катта эҳтимол билан Қосимов 4-2-3-1 схемасидан фойдаланади. Аслини олганда, турнирда энг кўп фойдаланадиган тактик схема ҳам айнан 4-2-3-1 бўлса ажаб эмас. Ўзбекистон термаси ҳозир яхши ҳолатда, улар тўп билан олдинга ҳаракат қилишни маъқул кўришади. Шунингдек, жамоа тўпсиз ҳам кўп меҳнат қилади.

    Ҳимоячилардан Шавкат Муллажонов билан Анзур Исмоилов жисмоний жиҳатдан кучли ўйинчилар, улар рақибни «ёпиб» қўя олишади. Россия чемпионатида ўйнаётган чап қанот ҳимоячиси Виталий Денисов мусобақанинг энг яхшилари қаторидан жой олиши мумкин. Ўнг қанотда эса Осиё ўйинларида қатнашган Ислом Тўхтахўжаев ҳаракат қилади.

    Ярим ҳимояда тажрибали Темур Кападзе бор, у кўпроқ орқароқда ҳаракат қилади, унинг ёнида яна бир яхши таянч футболчиси Азиз Ҳайдаров ўйнайди. Бу икки футболчи қаторига Одил Аҳмедов ҳам қўшилса, қарабсизки майдон марказида ўзига хос учбурчак юзага келади. Одил Аҳмедовни кўпчилик бундан тўрт йил аввалги мусобақа орқали билиб олган. У тўп билан олдинга жуда яхши ва тез ҳаракат қилади. Қолаверса, узоқдан зарба беришни ёқтиради. Қатарга қарши илк ўйинда унинг голини бир эслаб кўринг-а.

    Одил Аҳмедов шубҳасиз терма жамоанинг «олтин тожи» ҳисобланади. У нафақат марказдан, балки қанотлардан ҳам хавф туғдириши мумкин. Унинг Янги Зеландия дарвозасига киритган иккала голи ҳам чиройли чиққанди. Агар Аҳмедов орқароқда тўп тепса, унда 10-рақамли футболчи вазифасини Server Жепаров бажаради. Кучли рақибларга қарши беллашувларда Қосимов ҳимоя чизиғининг олд қисмида икки нафар таянч ярим ҳимоячи билан ўйнашни хуш кўради. Бунда Жепаров чап қанотдан кўра марказга яқинроқ жойдан ўрин олади.

    Натижада Виталий Денисовда ҳужумга кўпроқ қўшилиш варианти юзага келади. Жепаров миллий терма сафида 100дан ошиқ ўйинда майдонга тушган, икки бор (2008, 2011) «Осиёнинг энг яхши футболчиси» деб топилган. Терма жамоа таркибида 23 та голи билан тўпурарлар рўйхатида тўртинчи ўринда боряпти, унинг айниқса янгича соч турмаги журналистлар эътиборини тортиши мумкин.

    Ҳужумда ким ўйнайди? Бу эса катта сўроқ. Терма жамоанинг энг асосий ҳужумчиси Максим Шацких кетганидан бери Ўзбекистон ҳужум чизиғида муаммоларга дуч келяпти. Клуби сафида 25 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урган Игорь Сергеевнинг аллақачон ўзини кўрсатадиган пайт келди. Кўриниб турибдики, Аҳмедов орқароқда ўйнаган баҳсларда Ўзбекистон гол уришга қийналяпти. Бунда қанот ярим ҳимоячилари асосий планга чиқиб қолишмоқда, лекин улар доим ҳам бир текис ҳаракат қила олишмаяпти. Аммо марказдан ҳужум қилганда Ўзбекистон жуда хавфли жамоага айланади.

    Ўзбекистон терма жамоаси бор имкониятини ишга солса, Осиё Кубогида ярим финалгача бора олади. Аммо улар учун бу мусобақада иштирок этишдан асосий мақсад Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига бориш учун ҳозирданоқ пойдевор қўйиш ҳисобланади.

    05.01.2015, 10:01   Изоҳ (0)   6592
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германиялик футболчининг ЖЧ финалида гол урган бутсаси 2 млн еврога баҳоланди

    07.12.2014, 10:52

    Равшан Эрматов Ҳиндистон Суперлигаси ўйинларини бошқариш учун иккинчи марта таклиф олди

    07.12.2014, 10:29

    Ака-ука Синдоровлар Бразилиядаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғалабага яқин турибди

    05.12.2014, 08:56

    Аргентиналик футбол ишқибозлари ўйинчини ғишт зарби билан ўлдириб қўйди

    04.12.2014, 14:09

    Австралиялик крикетчи бошига копток урилиши натижасида вафот этди

    27.11.2014, 12:53

    Алишер Усмонов: Лондон «Арсенал»идаги ҳар бир позиция кучайтирилиши керак

    24.11.2014, 17:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.