Ростов-на-Донуда ўзининг 3 ёшли фарзанди ўлимига сабаб бўлган фуқаро қўлга олинди, деб ёзади «Вести.ru».
Дастлабки маълумотларга кўра, 31 декабрь куни гумонланувчи кучли таъсир этувчи кукунсимон модда ва таркибида алкоголь бўлган газланган ичимликни истеъмол қилган. Ўша пайтда ёнида унинг ўғли ҳам бўлган.
Эҳтиётсизлик оқибатида эркак болакайнинг ҳам ушбу модда ва ичимликни истеъмол қилишига йўл қўйиб берган. Натижада бола тез тиббий ёрдам етиб келгунича нобуд бўлган.
Изоҳ (0)